Жорий йилнинг 23 декабрь куни ижтимоий тармоқда «фуқаронинг ўлимига 3 йилдан ошган бўлсада, унга жарима белгилангани» хабари тарқалганди. ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Қайд этилишича, жорий йилнинг 29 июнь куни Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани ҳудудида ҳайдовчи, 1954 йилда туғилган Жалолов Собиржон ўзига тегишли бўлган, «Матиз» русумли автомобилда йўл ҳаракати қоидаларининг 9-бандида белгиланган талабни бузган ҳолда, хавфсизлик камарини тақмасдан ҳаракатланган. Ҳайдовчи туман ИИБ ЙҲХБ ЙПХ ходими С.Абдунабиев томонидан тўхтатилган ва унга нисбатан қоидабузарлиги юзасидан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Туман ИИБ ЙҲХБ маъмурий амалиёт ходими томонидан фуқаро С.Жалоловга нисбатан тузилган баённома КААТ марказлашган дастурига киритилиши вақтида ушбу фуқаро билан исм-фамилияси ва туғилган йили бир хил бўлган, Самарқанд вилоятида яшаган, 1954 йилда туғилган Жалолов Собиржоннинг рўйхатда турган манзили бўйича жазо қўллаш тўғрисидаги жарима қарори чиқарилган.
«Самарқанд вилоятида рўйхатда турган, 1954 йилда туғилган С.Жалоловга нисбатан чиқарилган қарор белгиланган тартибда бекор қилинганлигини маълум қилиб, йўл қўйилган камчиликлар учун узр сўраймиз», дейилади ИИВ ЙҲХББ хабарида.
Тасодифий хабарлар
Энди “Open budget” лойиҳаларини депутатлар ғолиб деб топиши мумкин
Намангандаги кафеда официант қизга шилқимлик қилган шахслар ва уларга қаршилик қилган фуқаролар жанжаллашди. Бир киши пичоқланди
Илк хушхабар: Учта вилоятдан 32 нафар бемор бутунлай соғайди
Ҳиндистонда полиция кабутарни ҳибсга олди
Ҳиндистонда “Nipah” вируси тарқала бошлади