Наманган шаҳрида 16 декабрь куни юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олти киши Nexia автомобилида ёниб кетди ва ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 16 декабрь куни соат 16:30 да Наманган шаҳридаги Ислом Каримов ва Истиқлол кўчалари кесишган «Фазо» чорраҳасида MAN юк машинаси ва Nexia иштирокида ЙТҲ содир бўлди. 1974 йилда туғилган ҳайдовчи А.А. MAN русумли юк автомашинасида ҳаракатланаётиб, чорраҳадан ўтаётган 1978 йилда туғилган ҳайдовчи Н.М. бошқарувидаги Nexia автомобили билан тўқнашган.
Тўқнашув натижасида ёнғин содир бўлиб, Nexia’нинг салонида бўлган 42 ёшли ҳайдовчи, ҳайдовчининг 39 ёшли рафиқаси М.Х., ҳайдовчининг 13 ёшли ва 10 ёшли фарзандлари М.Б. ва А.Б., 34 ёшли йўловчи Г.Ш. ва 7 ёшли йўловчи М.Ш. ҳодиса жойида ёниб кетиб вафот этган.
Мазкур ЙТҲ юзасидан Наманган вилояти ИИБ Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми «а» банди (одам ўлимига олиб келган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда 20 апрелгача махсус рухсатномасиз автомобиль бошқариш тақиқланади
Президентни ҳақоратлаган фуқарога жиноий иши қўзғатилди
Шавкат Мирзиёев Марказий банкка кредитлаш шартларини соддалаштириш бўйича топшириқ берди
Наманганда фуқаро 4 сотих ер участкасини 16.000 АҚШ долларига сотиб юборди
ЖАҲОН ФУТБОЛИ: Месси ўйиндан четлатилди, Салоҳ эса мусобақадан чиқиб кетди