Одил Аҳмедов Хитойнинг «Тянжин Теда» клубини тарк этади.
33 ёшли ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Хитойнинг бошқа бир жамоаси «Санчжоу Майти Лайонс»га ўтишга яқин турибди. Терма жамоамиз сардорига шунингдек, суперлигамизнинг жамоалари ва араб жамоалари ҳам қизиқиш билдирмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Аҳмедов «Тянжин Теда»даги молиявий қийинчиликлар сабаб жамоани тарк этмоқда. Клуб банкротлик ёқасига келиб қолган.
Маълумот учун, Одил Аҳмедов ўтган мавсумда «Шанхай СИПГ»дан амалдаги жамоасига трансфер қилинганди.
Тасодифий хабарлар
Наманганда 250 фуқародан 200 нафари камчиқим тўйга рози
Янги Наманган туманига янги ҳоким сайланди
Москва метросида мусулмонлар учун намозхоналар очилиши мумкин
Ўзбекистонда кибержиноятчилик учун жиноий жавобгарлик қайта кўриб чиқилади
Ғарб Россияга қарши “суякни чил-чил қилувчи” санкциялар қўллаши мумкин