Ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи – Кушербоев ҳокимлар ҳақида

Ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи – Кушербоев ҳокимлар ҳақида

Халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларнинг қарорларини бекор қилиш мумкинлиги янги қонун билан Олий Мажлис Сенатига берилмоқда. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербоев маълум қилди.

“Мен Сенат таркибида ҳамон ижро ҳокимияти вакили ҳисобланган ҳокимларнинг борлиги ва жойларда маҳаллий Кенгашларга бир вақтнинг ўзида ҳокимлар раислик қилишда давом этаётгани учун бу янги қонунни Ўзбекистонда ҳокимиятлар ўртасида тийиб туриш принципининг бузилишига олиб келадиган яна бир қадам, деб ҳисоблайман. Ҳеч бўлмаганда бу вазифани ҳозирча ижро ҳокимияти вакиллари йўқ бўлган Қонунчилик палатаси қилгани маъқулроқ эди”, дейди Кушербоев.

Депутат жойлардаги ҳокимлар маҳаллий кенгашдан ўзига керакли қарорни ололмаса, бу ишни юқорироқда, Сенатда сенатор сифатида битириши мумкинлигини айтиб ўтган. Бу ўринда энг кўп можарога сабаб бўладиган “снос” масаласи эслатилган.

“Айниқса “снос” масаласида қарор қабул қилиш маҳаллий кенгашлардаги депутатлар ихтиёрига берилаётган бир пайтда, ҳокимлар ўзларининг “бузиш” ишларини депутатлар қўли орқали қилиши, агар кенгаш бошқа қарор қабул қилса ҳам Сенатда сенатор сифатида Кенгаш қарорини бекор қилиш имкониятини ошириши мумкин.

Хуллас телба тескарилик, учтаси бирда: ўзи ижрочи, ўзи депутатлар бошлиғи, ўзи қонун чиқарувчи. Битта судни олиб бериш қолди холос...

Узоқ ва яқин келажакни ўйламай қилинаётган иш бўлса ҳам афсуски... қонун қабул қилиняпти”, деган Расул Кушербоев

×