Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 10 ноябрь куни Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтадиган мажлисида иштирок этади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Россия раислигида ўтказиладиган ушбу учрашув кун тартибидан янги глобал хатар ва таҳдидларнинг кучайиши шароитида ШҲТ доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш масалалари ўрин олган.
Ташкилотга аъзо ва кузатувчи давлатлар делегацияларининг раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қиладилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашадилар.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам саммит иштирокчиларига видеомурожаат йўллаши кутилмоқда.
Мажлис якунида ШҲТ доирасида, шу жумладан хавфсизликни таъминлаш, иқтисодий кооперация, рақамли технологияларни жорий этиш, қишлоқ ҳудудларни ривожлантириш, эпидемияларга қарши самарали курашиш ва бошқа соҳалардаги ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган Москва декларацияси ва ҳужжатлар тўпламининг қабул қилиниши режалаштирилган.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда “счётчик”ларсиз ерости сувларидан фойдаланиш тақиқланади
Гиннеснинг рекордлар китоби дунёдаги энг баланд аёлни тасдиқлади
Наманганда Президент Карори амалда!
Telegram'да янги “Аҳмадбой” пайдо бўлдими?
Президент янги қарор қабул қилди