Наманган вилояти Чортоқ туманида 2020 йил 18 октябрь куни 1978 йилда туғилган Н.М. исмли аёл уйида жинсий алоқа қилиш учун шароит яратиб бергани аниқланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ички ишлар бўлими томонидан аёлнинг хонадони кўздан кечирилганда ушбу фуқаро 100 минг сўм эвазига уйида 26 ёшли эркак ва 38 ёшли аёлнинг жинсий алоқа қилиши учун шароит яратиб берганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолат бўйича туман ички ишлар бўлими ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми (Қўшмачилик қилиш ёки фоҳишахона сақлаш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тасодифий хабарлар
“Перевод” учун ўтиш баллари расман тасдиқланди
Кубада энергия инқирози: самолётлар энди ёнилғи қуёлмайди
Энди метрода кассирлар бўлмайди
Карантин марказида 42 ёшли фуқаро ўзини осди, ҳолат юзасидан Бош прокуратура баёнот берди
YouTube’дан энг кўп пул даромад олган влогерлар рейтинги эълон қилинди