YouTube’даги 22.9 миллион обуначиси бўлган, янги чиққан ўйинчоқларни ревю қиладиган “Ryan’s World” канали муаллифи 8 ёшли Ryan Kaji 2019 йилда ўз каналидан $26 миллион ишлаб топди ва 2019 йилда YouTube’дан энг кўп даромад олган блогерга айланди, деб хабар бермоқда CNN.
Forbes нашри ҳисоб-китобларига кўра, 2018 йил 1 июнидан жорий йилнинг шу вақтига қадар энг кўп пул ишлаб топган топ-10 YouTuber’лар жами $162 миллион пул ишлашган (фақатгина YouTube’нинг ўзидан).
Россиялик беш ёшли қизалоқ, Анастасия Радзинская $18 миллион билан учинчи ўринга лойиқ кўрилди. Анастасия Россиянинг жанубида туғилган ва унинг видеолари отаси томонидан хостингга жойлаб борилади. Унинг 7 та каналида жами 107 миллион обуначилар бор ва унинг видеолари 42 миллиард марта кўрилган.
Мавзуга доир: 5 ёшли қизалоқ Youtube’да ойига қандай қилиб 500000$ топмоқда?
YouTube келаси йилдан бошлаб болалар контентида шахсийлаштирилган рекламалар тўхталишини маълум қилган. Видеохостинг болаларга мўлжалланган рекламалар тўғрисидаги қонунни бузганликда айблангани ва бунинг ортидан $170 миллион тўлаганидан кейин бу қарорга келган.
2019 йилда энг кўп даромад қилган YouTuber’лар:
- Ryan Kaji, $26 million
- Dude Perfect, $20 million
- Anastasiya Radzinskaya, $18 million
- Rhett and Link, $17.5 million
- Jeffree Star, $17 million
- Preston, $14 million
- PewDiePie(Felix Kjellberg), $13 million
- Markiplier (Mark Fischbach), $13 million
- DanTDM (Daniel Middleton), $12 million
- VanossGaming (Evan Fong), $11.5 million.
Тасодифий хабарлар
Трамп даврида уруш тезроқ тугайди – Зеленский
Холмўмин Буврабоевич Ёдгоров Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раиси этиб тайинланди
Дунёда журналистлар ўлими бўйича рақамлар эълон қилинди
Энди қарздорлик пластик карточкадан сўзсиз ечиб олинадими? МИБ масъули изоҳ берди
Шавкат Мирзиёев Швецияда Қуръони каримнинг ёқилиши воқеасига муносабат билдирди