Исломбек Қутфиддинов Илҳом ўғли Ўзбекистон «Yoshlar - kelagimiz» жамғармаси ижро этувчи директори Хайрулло Сатторовнинг 2020 йил 2 октябрдаги буйруғи билан мазкур жамғарманинг Наманган вилояти филиали раҳбари этиб тайинланди.
Исломбек Қутфиддинов 1991 йил 29 июлда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2011 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган, мутахассислиги иқтисодчи. Оилали, 2 нафар фарзанди бор.
Меҳнат фаолиятини 2011 йилда «Водий ёғоч савдо» хусусий корхонасида директор ўринбосарлигидан бошлаган, кейин директорлик қилган. 2015 йилдан «Имрон текстил гроуп» хусусий корхонаси раҳбари ҳамдир.
У 2018 йилдан бери «Yoshlar - kelajagimiz» жамғармаси Наманган шаҳар филиали раҳбари лавозимида ишлаб келаётган эди. Саховатли ва фаол тадбиркор Исломбек 2017 йилда Президентимиз томонидан «Шуҳрат» медали билан тақдирланган.
Тасодифий хабарлар
Автомобилларга махсус рухсатнома олишни кутаётганлар диққатига
Наманганда Telegram’даги «Сирли сўзлашув»ларни тарқатмаслик эвазига 17 ёшли қиздан 200 АҚШ доллари сўраган йигит ушланди
КЛИНИК ЎЛИМ ҲОЛАТИДАГИ АЁЛНИНГ ҲАҚИҚАТГА ЯҚИН ҲИКОЯСИ… (кўнгли бўшлар ўқимасин)
Ерга 21 май куни тунда астероид яқинлашади
Журналист Хуршид Далиев ўзига нисбатан таҳдид бўлганини айтмоқда