Фарғона вилояти Қўштепа туманида мактаб ўқувчиси 5 ёшли қўшнисини отиб қўйди. Бу ҳақда “Бу кун” дастурида маълум қилинди.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат Қўштепа туманидаги “Карнайчи” маҳалла фуқаролар йиғинида содир бўлган. Ўша куни Абдуллоҳ исмли 5 ёшли бола уйи яқинидаги чорвачилик хўжалигида ишлайдиган отасини овқатланишга чақириш учун борган. Шу атрофда пневматик қуролни ўйнаб юрган гумонланувчи (7 ёки 8-синф ўқувчиси) тўппончани ўқланмаган деб ўйлаб қўшни болани отиб қўйган.
“Пневматик қуролнинг ўқи чап ўпкадан ўтиб, юракнинг чап қоринчасига кириб қолган. Юракни тўлиқ тўхтатган ҳолда, ўқни олиб ташладик. Ҳозирда боланинг аҳволи яхши”, дейди Абдуллоҳни операция қилган шифокор.
Вилоят Ички ишлар бошқармасининг маълум қилишича, ушбу ҳолат Қўштепа тумани ИИБ томонидан тегишли тартибда рўйхатга олиниб, ҳозирда терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Бугундан ҳаво илий бошлайди
Суриялик қочқинлар исиниш учун кийимларини ёқяпти
Бу йил Ўзбекистонда қайси автомобиль энг кўп сотилгани маълум қилинди
Шавкат Мирзиёев Наманганда Ислом тараққиёт банки президенти билан учрашди
Қирғизистонда аёл эрига иккинчи хотин олиб бергани акс этган тўй видеосидан кейин тергов бошланди (видео)