Республика махсус комиссияси қарорига кўра, коронавирус пандемияси даврида тиббиёт ходимларига талаб юқорилигини инобатга олиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги тиббиёт олий ўқув юртларида ўқиш жараёнларини қисман анъанавий шаклга ўтказишга рухсат берилди.
Шунга кўра, октябрь ойидан:
Тошкент тиббиёт академияси ва унинг филиаллари,
Тошкент тиббиёт педиатрия институти,
Қорақалпоғистон тиббиёт институти,
Тошкент фармацевтика институти,
Тошкент давлат стоматология институти,
Андижон давлат тиббиёт институти,
Бухоро давлат тиббиёт институти,
Самарқанд тиббиёт институтининг бакалавриат йўналишини битирувчи босқич талабалари ҳамда магистратура ва клиник ординатура (резидентура) талабалари учун анъанавий шаклда ўқишлар бошланмоқда.
Манба: Effect.uz
Тасодифий хабарлар
Қирғизистонда бугуннинг ўзида 26 нафар одам коронавирусга чалинди
Олий суд депутат Кушербоевнинг танқидига муносабат билдирди
(+25) Наманганда аҳоли орасида коронавирус билан касалланганлар сони ошди
Россия Украинадаги урушни тўхтатиш бўйича ўз шартини айтди
Чўкаётган қизларни қутқарган эркак ҳалок бўлди