Ўзбекистонда яна 211 кишида коронавирус инфецияси аниқланди, шулардан 92 нафари Наманган вилоятида аниқланган

2020 йил 16 сентябрь соат 10:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 776 (+211) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 92 нафари Наманган вилоятида, 62 нафари Тошкент шаҳрида, 14 нафари Бухоро вилоятида, 10 нафари Қашқадарё вилоятида, 9 нафари Самарқанд вилоятида, 8 нафари Сирдарё вилоятида, 7 нафари Сурхондарё вилоятида, 4 нафари Тошкент вилоятида, 3 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 2 нафари Навоий вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Сергели туманида яшаган 61 ёшли Х.М. (эркак) ҳамда Юнусобод туманида яшаган 69 ёшли Ш.Ш. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда юртимизда 45 058 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (92 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 313 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

×