Қозоғистоннинг Остона шаҳрида якунига етиб бораётган бокс бўйича Жаҳон кубогининг навбатдаги босқичида Навбаҳор Ҳамидова ғалаба қозониб, мазкур тоифадаги мусобақада олтин медални қўлга киритган биринчи ўзбекистонлик боксчи қизга айланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Навбаҳор Ҳамидова финалда Олимпиада ва уч карра жаҳон чемпиони туркиялик Бусеназ Сурменелини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга эришган. Ушбу ғалаба билан Ҳамидова аввалги 2 мағлубият учун муносиб реванш олган.
Шу тариқа Ўзбекистон терма жамоаси мазкур мусобақани 1 та олтин ва 4 та бронза медаллари билан якунлаган. Олтин медални -65 кг вазн тоифасида Навбаҳор Ҳамидова қўлга киритган бўлса, бронза медалларга -54 кг вазн тоифасида Феруза Казакова, -75 кг вазн тоифасида Азиза Зокирова, -80 кг вазн тоифасида Соҳиба Рўзметова ва +80 кг вазн тоифасида Олтиной Сотимбоева эга чиққан.
Тасодифий хабарлар
ОДАМ САВДОСИ – УМУМЖАХОН МУАММОСИ
Доғистонлик имом: "Аёлларга фитнесснинг нима кераги бор? Сигир соғсин, ана ўша фитнесс" (видео)
Мутахассис яна бир коронавирус ташувчисидан огоҳлантирди!
26 ёшли Умиджон аёллар мардикор бозорини йўқ қилмоқчи
Японияда мамлакатдаги энг баланд бино қурилди (фото)