Аввалроқ, Давлат тест маркази расмийлари матбуот анжуманида тестда қатнаша олмаган абитуриентларнинг тўлаган пуллари (115 000 сўм) қайтарилмаслигини маълум қилганди.
ДТМнинг жавоби ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлди. Шу сабабдан марказ узрли сабаб билан имтиҳонда қатнаша олмаган абитуриентларга пуллари қайтарилишини маълум қилди.
“Тест синови учун тўловни амалга оширган абитуриентларнинг тўлови ҳар қандай ҳолатда ҳам қайтарилмайди деган тушунча бутунлай хато.
Мисол учун, дастлаб тест синовлари ўтказиладиган таълим йўналишига рўйхатдан ўтган ва тўловни амалга оширган, кейинчалик эса танлаган таълим йўналишини тўлиқ ижодий имтиҳон бўладиган йўналишга ўзгартирган абитуриентларнинг ёки шу каби тўловни нотўғри амалга оширган абитуриентларнинг тўловлари ҳозирги кунда Давлат тест маркази томонидан абитуриентларга қайтарилмоқда.
Шунигдек, тест синовларидан сўнг, узрли сабабларга кўра тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг тўловлари қайтарилишини маълум қиламиз”, дейилади ДТМ баёнотида.
Аммо Давлат тест маркази қандай ҳоллар “узрли сабаб” сифатида ўтишига аниқлик киритмаган. Бу эса янги саволларни туғдириши табиий. Негаки, вақти келиб, имтиҳонларда қатнаша олмаган абитуриентлар тўлаган пулини қайтариб олишни хоҳласа, кимлар уни олиши мумкину, кимлар мумкин эмаслиги янги муаммоларга сабаб бўлади.
Тасодифий хабарлар
+27. Ўзбекистонда яна учта ҳудудда аҳоли орасида коронавирус аниқланди
«Қамчиқ» довонида икки юк машинаси тўқнашди
Путин: "Инсоният ўта хавфли чизиққа яқинлашди"
Дам олиш кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
Наманган вилояти прокурори Жаҳонгир Хатамов Тўрақўрғонда Сайёр қабул ўтказди