Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистонда 619 ҳолатда касаллик қайд этилди. Жами касалланиш 52 259 нафарга етди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
Шу билан бирга, бугун 5 нафар коронавирусга чалинган бемор (3 нафар эркак, 2 нафар аёл) вафот этди.
Кун давомида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Наманган, Жиззах, Андижон, Бухоро ҳамда Фарғона вилоятларида 674 нафар бемор тузалди.
Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 52 259 нафар бемордан 48 606 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 93 фоизни ташкил этмоқда.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 3 215 нафар бемордан 536 нафари оғир, 283 нафари эса ўта оғир аҳволда.
Тасодифий хабарлар
“Реал” бир қарорга келиши керак
Нетаньяху афв этилса, сиёсатдан кетадими?
«Ўзэнергоинспекция» мансабдори 50 минг доллар пора билан қўлга олинди
Таниқли адабиётшунос олим вафот этди
ДХХ Афғонистонда етимликда қолиб кетган болаларни Ўзбекистонга қайтарди