Aзиз болажонлар, яъни 1-синф ўқувчилари ва ҳурматли синф раҳбарлари ҳамда ота-оналар!
Пандемия сабабли шу йил мактабларда ўқиш кечроқ бошланди. Бугун 14 сентябрдан Наманган туманининг Шўрқўрғон қишлоғидаги 8-умумтаълим мактабида илк сабоқлар ҳозирча онлайн тарзда эълон қилинди. Карантин қоидаларига мувофиқ фарзандларимизга дарсликлар тарқатилди. Дарров уйда таълим-тарбияни йўлга қўйдик, телевидение орқали эрталаб эфирга узатилаётган илк онлайн машғулотларни биргаликда томоша қилишга киришдик.
Худо хоҳласа, болажонларимиз яқин кунларда мактаб деб аталмиш муқаддас даргоҳ остонасига чиройли либосларини кийиб, қўлда гулдаста ва қалбда ҳаяжон билан қадам қўйишади, мактаб партасига ўтиришади. Уларга Президент совғаси ҳисобланган сумка ва ўқув қуроллари топширилади! Унгача биз, ота-оналар айни синовли кунларда ўғил-қизларимизнинг соғлигига ва ўзлаштиришларига, улар учун масофадан туриб жон куйдираётган устозларига ҳар томонлама яқиндан ёрдам беришимиз, руҳан қўллаб-қувватлашимиз керак!
Мен ҳам катта орзу-умидлар оғушидаги ота-оналардан бириман. бўғинли «Aлифбо»ни муваффақиятли тугатган, ёзув-чизув, ҳисоб-китобни билиб олган тўнғич ўғлим Ибратбекни 6 ёшда Нилуфар оя Мирзаева раҳбарлигидаги 1-«Б» синфга қабул қилинганидан ғоят хурсандман.
Мурожаат ўрнидаги фурсатимдан фойдаланиб, ҳамиша қадрли педагогларга янги ўқув йили муборак, уларга Яратганнинг ўзи сабр ва савоб берсин, илоҳим. Дилбандларимизга эса «Aлифбе» китоби қутлуғ бўлсин, келажакда етук инсонларга ўхшаб камол топишларидан умидвормиз!
Ота-оналар номидан мамнуният билан:
Орифжон ЖЎРAЕВ, «Янги Ўзбекистон» республика газетасининг Наманган вилоятидаги мухбири, «Наманган садоси» газетаси муҳаррир ўринбосари.
Тасодифий хабарлар
Миришкор тумани ҳокими ишдан олинди «Бундайларга сафимизда ўрин йўқ» – O'zLiDeP Миришкор ҳокимини лавозимига нолойиқ деб хулоса берди
Turkmanistonning Toshkentdagi elchixonasi bilan bog‘lanib bo‘lmayapti
Адлия вазирлиги ноқонуний пул ундираётган ёнғин хавфсизлиги “ходимлари”дан огоҳлантирди
Бир кун аввал Россияда ўз дўконларини ёпган Apple бугун яна қайта очди
Яна бир тоифадаги эски ҳайдовчилик гувоҳномаларининг муддати тугамоқда