Жиззах эркин иқтисодиёт зонасидаги ADM-Jizzakh 2020 йилнинг ноябрь ойидан бошлаб энг янги моделлардан бўлган - KIA Seltos ва KIA К5 автомобилларини йиғишни бошлайди. Бу ҳақда KIA компанияси хабар берди.
Қайд этилишича, заводда келгусида жаҳонга машҳур қатор брендлар автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар ҳамкор дилерлик тармоқлари орқали МДҲ давлатларига экспорт қилинади.
“Мутлақо янги бўлган хусусий авто ишлаб чиқаришнинг йўлга қўйилиши - Ўзбекистон бозори учун шунчаки тижорат янгилиги эмас, балки олиб борилаётган янги ислоҳотлар, ҳам инвесторлар, ҳам истеъмолчилар учун янги шароитларнинг яратилиши натижасидир. Ишонч билан айтишимиз мумкинки, мамлакатда ҳақиқатан ҳам автомобиль тарихининг янги даври бошланмоқда, у биратўласи бир нечта глобал автомобиль брендларининг ишлаб чиқарила бошлаши, яъни ўзбек бозорига кириб келиши билан боғлиқ. Биз янги инвесторлар учун макон, бутловчи қисмларни ишлаб чиқариш ва дистрибуциялаш бозорини шакллантириш, дилерлик ва логистика марказларини қуриш учун шароит яратмоқдамиз. Фаолиятимизнинг дастлабки йилида турли учта машҳур автобрендларнинг автомобилларини ишлаб чиқаришни йўлга қўйишни режалаштирганмиз”, таъкидлади Roodell бош директори Дониёр Давлатёров.
Айни пайтда Жиззах ЭИЗда завод қурилишининг якуний босқичи давом этмоқда ва турли конфигурацияга эга бўлган автомобилларни ишлаб чиқариш учун мўлжалланган иккита технологик линиясини ўрнатиш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Биринчи босқичда заводнинг ишлаб чиқариш қуввати йилига 25 минг донани ташкил этади. Иккинчисида - 2022 йил якунига қадар пайвандлаш, кузовни бўёқлаш ва йиғув цехлари ишга туширилганидан кейин ушбу кўрсаткич 100 мингтага кўпаяди.
Автомобилларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган технологик линия, KIA Motorsнинг Россиядаги минтақавий бош ваколатхонаси иштирокида яратилди. Компания ўз тажрибаси ва экспертизасини Roodell раҳбарияти билан ўртоқлашди ва ҳамкорликни муваффақиятли давом эттиришни кутмоқда.
“МДҲ бозори катта салоҳиятга эга, KIA автомобилларига қизиқиш тобора ортаётганини кўриб турибмиз. Бу KIA Motors Russia & CISнинг минтақавий ваколатхонасини бош раҳбари сифатида дастлабки йирик лойиҳаларидан биридир. Янги заводда KIA'нинг энг сўнгги ва юқори технологик моделлари ишлаб чиқарилади, чунки биз Ўзбекистонга ва ҳамкорларимизга ишонамиз. Янги завод раҳбарияти ва бутун жамоасига муваффақиятлар тилаймиз”, деди KIA Motors Rus & CIS HQ президенти Чжин-Ха Ким.
2020 йил ноябрь ойида “Жиззах” ЭИЗда бизнес-класс седанининг янги глобал номига айланган KIA К5 автомобили ва дунёда сенсация ҳисобланган ҳамда кўплаб бозорларда эътибор қозонган KIA Seltos ихчам кроссовери ишлаб чиқарила бошланади. Иккала модель ҳам ўз сегментларида юқори рақобатбардошлиги, ажойиб дизайни, динамик хусусиятлари ва қулай юқори технологик функциялари билан ажралиб туради.
Тасодифий хабарлар
Тошкентда автобус ёниб кетди (видео)
Суперлига. «Пахтакор» супер голлар урилган ўйинда «Навбаҳор» билан дуранг ўйнади, «Бунёдкор»да иродали ғалаба
Тошкентда таксичига пичоқ тираб, пулларини олиб қўйганлар ушланди
«Толибон» ҳукумати билан юқори даражадаги учрашув ташкил этилди
Отабек Умаров Қирғизистон президенти томонидан тақдирланди