Наманган. 2020 йилнинг 24 август куни соат 10:00 да Наманган шаҳри “Чорсу” бозорида жойлашган “Автошохбекати” олдида номаълум шахслар 38 ёшли Н.Т.,нинг қулоғида бўлган бир дона нархи 1.500.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олиб кетганлар.
Бундан ташқари, шу куни соат 13:00 да Наманган шаҳри “Чорсу” деҳқон бозорида ҳам номаълум шахслар 27 ёшли О.С., нинг қулоғида бўлган бир дона нархи 2.000.000 сўмлик сариқ металлдан ясалган зирагини тортиб олиб ҳодиса содир бўлган жойдан яширинган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида ушбу жиноятни Наманган шаҳрида яшовчи овсинлар 26 ёшли Г.С., М.Ю. ва 22 ёшли Н.Ю.,лар содир этилганлиги аниқланган.
Ҳолат юзасидан Наманган шаҳри бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 166-моддаси 3-қисми “а” банди (талончилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россия Facebook'га катта миқдорда жарима белгилади
Наманганда мажбурий ижро вақтида ўзига ўт қўйиб ҳалок бўлган аёл воқеаси бўйича жиноят иши қўзғатилди
Чироқчида одамни уриб ўлдирган милиция ходимлари устидан суд бўлиб ўтди
Президент маданият ва санъат соҳаси ходимларини байрам билан табриклади
Ҳусанов МЮга ўтиши мумкин эди. Кутилмаган тафсилотлар очиқланди