Жиззах вилоятида тадбиркорнинг солиқ қарзини камайтириб бериш эвазига пул олган Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси бош инспектори қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Жиззах вилояти бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси давлат солиқ бош инспектори Х. Ш. ЯТТ “T. M.”нинг 1,4 млн сўмлик солиқ қарздорлигини гўёки 17 млн сўм қарздорлик деб кўрсатиб, агар ушбу қарздорликни тўламаса тегишли идораларга маълум қилишини айтиб, 9 млн сўм берса ушбу қарздорликни юқори лавозимларда ишловчи танишлар орқали йўқ қилиб беришини ваъда қилгани аниқланган.
Бош инспектор айтилган пулдан 2 млн сўмни фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, қолган 7 млн сўмни Жиззах шаҳар солиқ инспекцияси биноси олдида олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
АОКА «Дарё» мухбири ва ИИБ ходими ўртасидаги воқеа юзасидан баёнот берди
«Чуқур таҳлил ўтказмоқда» — ССВ Самарқанддаги нохуш ҳодиса бўйича қўшимча ахборот берди
Азиз Ҳайдаров ва Темур Кападзе ЎФАда масъул лавозимларга тайинланди
Ўзбекистонлик талабалар хорижда амалиёт ўташ имконига эга бўлади
Ўзбекистонлик терроризмни тарғиб қилгани учун Россия фуқаролигидан маҳрум бўлди