Республика Гидрометеорология хизмати феврал ойининг илк ҳафтасида қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди.
Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистон бўйича об-ҳавони кескин ўзгариши кутилмайди.
31 январ ва 1-4 феврал кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 февралда жанубий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади.
Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Шамол асосан кучсиз бўлади.
Кечалари ҳарорат 0-5° илиқ атрофида, баъзи жойларда 2° совуққача, шимолда ҳафта бошида 4-° совуққача бўлади.
Душанбадан пайшанбагача кундуз кунлари 5-10° илиқ атрофида, баъзи жойларда 12° илиққача бўлади.
Жума куни ер босимининг кескин пасайиши бошланади ва ҳарорат 11-14° илиққача, жанубда 15-17° илиққача кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Россияда йирик миқдорда гиёҳванд модда сотаётган ўзбекистонлик қўлга олинди
Президент топшириғи билан Хитойдан зарур тиббий техника ва ҳимоя воситалари олиб келинди
Қўқон педагогика институти проректори ва уч масъул ходим ишдан олинди
«Тизим ичидан емирилган». Президент — энергетика тизимидаги коррупциялар ҳақида
13 июль кунидан маҳаллий йўналишлардаги поездлар ва авиа қатновлар ҳам тўхтатилади