Самарқанд вилоятида илк бор коронавирус инфекцияси билан касалланган бемор аниқланди. Самарқанд вилоятида яшовчи фуқаро томоқ оғриши ва тана ҳароратининг кўтарилиши билан яшаш ҳудудидаги поликлиникага мурожаат қилган. Бу ҳақда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Врач-инфекционист кўригида бўлган беморнинг тана ҳарорати кўтарилганлиги сабабли зудлик билан изоляторга олиниб, удан олинган суртмалар вилоят Санитария-эпидемиологик осойишталик маркази вирусология лабораториясига юборилган.
Ўтказилган вирусологик таҳлилда беморда COVID-19 инфекциясига мусбат натижа аниқланган. Ушбу таҳлил натижасини тасдиқлаш учун Республика СЭО агентлигига юборилган.
Лаборатория натижаси асосида бемор тез тиббий ёрдам машинасида вилоят юқумли касалликлар шифохонасида алоҳида боксга жойлаштирилди. Шунингдек, бемор билан мулоқотда бўлган фуқаролар ҳам вилоят юқумли касалликлар шифохонасига жойлаштирилди.
Шу вақтга қадар вилоят юқумли касалликлар шифохонасида карантин назоратида бўлган фуқаролар зудлик билан бошқа муассасага кўчириб ўтказилди.
Ҳозирда бемор белгиланган стандартлар асосида даволанмоқда. Унинг аҳволи яхши.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси фуқароларимиздан карантин қоидаларига риоя қилиб, уйдан чиқмаслик, жамоат жойларида тўпланмаслик, шахсий гигиена каби қоидаларга қатъий амал қилишларини сўраб қолади.
Қайд этилишича, бугунга қадар Самарқандда жами карантинга олинган фуқаролар 3913 нафарни ташкил этади. Шундан 1191 нафари стационар шароитида назорат остига олинган.
Тасодифий хабарлар
4 киши қум остида қолиб ҳалок бўлди
Олимпиада илк бор Африка қитъасида ўтказилиши мумкин
Rossiyada 2036-yilga kelib erkaklar yetishmovchiligi kuzatiladi
Қозоғистонда олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахс қўлга олинди
Марям Тилляева бувиси билан биринчи марта Оқсаройга бориб, бобосини хотирлади