Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан тезкор тадбирлар ўтказилди.
Тадбирлар жараёнидаБухоро шаҳрида яшовчи, 19 ёшли фуқаро Н.А 2019 йил июль ойи бошларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ходими сифатида ишлаши ҳақидаги 177-рақамли қалбаки гувоҳнома тайёрлаб, унга “Амрулло” МЧЖнинг айлана муҳрини қўйиб, “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси лавозимида ишлайди”, “Раҳбар Джўраев Р.Р.” деган қўлёзма сохта ёзувларни киритиб, гувоҳноманинг амал қилиш муддатини 2021 йилгача деб кўрсатган ҳолда имзолаб, ундан фойдаланиб келганлиги аниқланган. Бу ҳақда Бухоро вилоят ИИБ хабар берди.
Фуқаро Н.А.га нисбатан ЖКнинг 228-моддаси 1,3-қисмлари билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тасодифий хабарлар
“Tesla” рейтингда 7 поғона паст тушиб кетди
Тошкентдаги йирик бозорлар яқинида нотўғри қўйилган автомобилларни эвакуатор орқали олиб кетиш бошланди
Эртага Ўзбекистон бўйлаб чанг-тўзон кўтарилади
Ҳоким Наманганда тадбиркорликка тўсиқ бўлаётган муаммоларни тан олди
Наманганлик келин овсинининг кўзини кўр қилди