Тошкент шаҳри ва Наманган вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, 2 минг доллар пора олган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Учтепа тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Х. фуқаро З.А.нинг ишончига кириб, гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида Ўзбекистон давлат Хореография академиясига кириш учун ўтказиладиган ижодий имтиҳондан юқори балл олиб бериб, давлат гранти асосида ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Норин тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.В. фуқаро Ж.У.нинг ишончига кириб, уни Тошкент шаҳридаги хусусий университетлардан бирига 3 курсдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Ҳабиб карьерасини тиклаш учун UFC’га шарт қўйди
Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
Ўзбекистонда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш учун 63 миллион доллардан ортиқ маблағ керак
Бухорода ҳарбий қисм ходими пора билан ушланди
Наманганда Cobalt йўл четидаги чуқурга тушиб кетди, йўловчи ҳалок бўлди