Кеча, 8 июль куни Мадриднинг “Реал” футбол клуби самолёти АҚШнинг Ньюарк ва Нью-Йорк шаҳарларида кузатилган кучли бўрон туфайли бир неча соат ҳавода айланишга мажбур бўлди. Бу ҳақда “El Chiringuito” нашри хабар берди.
Манбага кўра, самолёт икки соатдан ортиқ вақт давомида қўнишга уриниб, лекин бунга эриша олмаган. Шунингдек, “Реал” бош мураббий Хаби Алонсо иштирокида режалаштирилган матбуот анжуманини бекор қилишни сўраган. Маълум қилинишича, FIFA клубга ёрдам бериш учун барча имкониятларни ишга солган ва самолётнинг иложи борича тезроқ қўнишини таъминлашга ҳаракат қилган.
“Мадрид клуби Маямидан – жамоа жойлашган базадан Ньюарк шаҳрига учиб кетди, бироқ Флорида штатидаги бўрон туфайли парвоз бир ярим соатга кечикди. “Қироллик клуби” манзилга дастлаб режалаштирилган вақтдан тўрт соат кеч етиб борди, оқибатда мураббий Хаби Алонсо ва жамоа футболчилари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани бекор қилинди”, дейилади хабарда.
Маълумот учун, “Реал” бугун, 9 июль куни Парижнинг “Пари Сен-Жермен” жамоасига қарши Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати ярим финал учрашувини ўтказади. Ўйин АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги Ист-Ратерфорд шаҳридаги “MetLife” стадионида бўлиб ўтади ва Тошкент вақти билан 00:00 да бошланади. Ғолиб жамоа финалда Лондоннинг “Челси” клуби билан тўқнаш келади.
Тасодифий хабарлар
Янги йилда кетма-кет беш кун дам берилиши кутилмоқда
Пригожиндан садо чиқди
“Россияга ҳужум даҳшатли оқибатларга олиб келади”. Путин дунёга таҳдид қилди
Жарқўрғонда суд ходимининг калтакланиши бўйича очилган жиноят иши тугатилди
Карантин вақти контрактни тўламаганлар ўқишдан четлатилмайди - вазирлик