Трамп Эрон Олий раҳбарини огоҳлантирди

Трамп Эрон Олий раҳбарини огоҳлантирди

ҚШ Президенти Дональд Трамп Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий гапираётганда сўзларни танлашда эҳтиёт бўлиши кераклигини таъкидлади. Бу ҳақда у Twitter`даги саҳифасида ёзиб қолдирган.

“Охирги вақтларда у қадар олий бўлмаётган Эроннинг “Олий раҳбари” Қўшма Штатлар ва Европа ҳақида бир қанча ножўя фикрлар билдирибди. Уларнинг иқтисодиёти вайрон бўляпти, уларнинг одами қийналяпти. У ўзининг айтаётганларига жуда эҳтиёт бўлиши керак”, деган Трамп.

Шу билан бирга, АҚШ Президенти Эрон Олий раҳбарининг айнан қайси фикри эканига тўхталиб ўтмаган.

Эслатиб ўтамиз, Эрон Олий раҳбари Оятулло Али Ҳоманаий кеча, 17 январь куни 8 йилда илк бор жума намозида маъруза қилди. У ўз нутқида Америкага қарши қатор кескин фикрларни билдириб ўтди.

×