Наманганда “Hyundai” заводи қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

Наманганда “Hyundai” заводи қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

“Наманган” эркин иқтисодий зонасида “Hyundai” тижорат автомобилларини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши 2020 йил октябрь ойининг охиригача бошланиши кутилмоқда.

Маълум қилинишича, Наманган вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров  Корея Савдо, саноат ва энергетика вазирлиги ҳузуридаги Корейс-ўзбек ассоциацияси раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон билан учрашган.

Учрашув давомида “Наманган” эркин иқтисодий зонасида “Hyundai” тижорат автомобилларини ишлаб чиқарадиган завод қурилиши бўйича лойиҳани амалга оширишнинг кейинги амалий босқичлари бўйича келишувларга эришилди.

“Hyundai Motors” Жанубий Корея компаниясининг инвестицион лойиҳанинг техник параметрларини ҳал этишига қараб, лойиҳани амалга оширишни 2020 йил октябрь ойининг охиригача бошлаш мўлжалланаётгани таъкидланди”, - дейилган хабарда.

Шунингдек, тижорат автомобиллари учун бутловчи ва эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришга йўналтирилган истиқболдаги қўшма лойиҳалар бўйича фикр алмашилди.

×