Афғонистоннинг Парвон вилоятида ўтказилган сайловолди митингида юз берган портлаш туфайли 24 киши ҳалок бўлди, 31 киши яраланди. Бу ҳақда Азон.уз нашри ёзмоқда.
“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, Жангал Боғ туманидаги митингда мамлакат президенти Ашраф Ғани нутқ сўзлаган. Террорчилар эса миналаштирилган мотоциклни оломоннинг яқинида портлатиб юборган.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нусрат Раҳимий терактда жароҳат олганлардан айримларининг аҳволи оғирлигини маълум қилди.
Гувоҳларнинг айтишича, портлаш пайтида президент Ашраф Ғани митинг майдонида бўлган ва унга зарар етмаган.
Эслатиб ўтамиз, Афғонистонда президент сайлови 28 сентябрь куни бўлиб ўтади.
Тасодифий хабарлар
Дунёнинг энг қиммат шаҳри номи айтилди
Ўзбекистонда президент сайловлари икки ой олдинга сурилиши мумкин
Тошкентда ҳарбий шаҳарча сотувга қўйилди
Таълим вазири 110 минг доллар пора билан ушланди (видео)
Болаларга зўравонлик ҳақида хабар бериш учун колл-марказ ишга тушди