Турфирма томонидан Умра зиёратига жўнатилган ўзбекистонлик зиёратчиларнинг визаси қалбаки бўлиб чиқди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Дин ишлари бўйича қўмитаси.
Хабарда айтилишига кўра, 26 ноябрь куни Ўзбекистондан Жиддага етиб борган 14 нафар зиёратчиларнинг сайёҳлик визаси Саудия Арабистони чегара хизмати томонидан қалбаки деб топилган. Зиёратчилар аэропорта тўхтатиб қолинган ва қайтиб Ўзбекистонга депорт қилинган.
Улар 27 ноябрь куни Ўзбекистон Ҳаво йўллари самолётида Тошкентга қайтиб келишган.Малум бўлишича ушбу зиёратчиларнинг ҳужжатлари Андижонда жойлашган туристик фирма томонидан тайёрланган бўлган.
Ушбу ҳолатдан хулоса қилган ҳолда, Дин ишлари бўйича қўмита барча зиёратчилардан фақат расмий, хавфсиз ва ишончли “Умра зиёрати”дан фойдаланишни тавсия этган.
Тасодифий хабарлар
Калифорниядаги ёнғинлар етказган зарар қиймати 275 млрд долларга етди
Мирзиёев бугун Давлат хавфсизлик хизмати Академиясига боради
Тошкентда прокуратура терговчиси 50 минг доллар билан қўлга тушди
Эркак қайнонасини ўроқ билан ўлдирди
АҚШ Исроилга 320 миллион долларлик бомбаларни беради