Бу йил абитуриентларнинг уйидан чиқмаган ҳолда рўйхатдан ўтишини ташкил этиш, тест топшириқларини соддалаштириш, кириш тест синовларини содда шаклда ва қисқа вақт ичида ўтказиш каби енгилликлар яратиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда "qalampir" хабар берди.
Бу йилги кириш имтиҳонлари қуйидаги тартибда ўтказилиши белгиланди:
– 2020-2021 ўқув йили учун истисно тариқасида қабул тест синовлари мажбурий фанларсиз, 2 та мутахассислик фанларидан ўтказилиши режалаштирилмоқда. Уларни қуйидаги ҳаволада текширишингиз мумкин.
– Тест синовлари ўтказиладиган биноларда кўпи билан 700 тагача ўрин тайёрланади, ҳар бир абитуриент учун камида 3 кв.м жой ажратилади,
– Cанитария-гигиена талабларига биноан, уларда ниқоб, қўлқоп билан тестда иштирок этиши таъминланади.
– Абитуриентнинг тана ҳарорати ўлчангач, бинога киритилади.
– Бинолар камида 4 маротаба дезинфекция қилинади. Буларнинг бари тест топширувчилар, гуруҳ назоратчилари ва жараёнга жалб этилган бошқа шахсларнинг саломатлигини ҳимоялаш мақсадида амалга оширилади.
Тасодифий хабарлар
Афсоналар боғидаги Арчанинг ёпилиш маросимидан видео
Humo Arena"да режалаштирилган хорижий тик-токерлар иштирокидаги концерт ўтказилмайди
Наманган ва Жиззахда ер майдонини олиб беришни ваъда қилган фирибгарлар ушланди
Наманганда ваҳший қотиллик: келин ойиси ва 2 норасидани жами 110 марта пичоқ тиқиб чавақлаб ташлаган эркак умрбодга қамалди
Ўн бир тақдир, ўн бир фожиа... Суд залидаги уч соатлик оғир манзара тафсилотлари