Наманганда 29-ноябрь куни таниқли тадбиркор, USM Holdings асосчиси Алишер Усмоновнинг аммаси Азизахон Усмонова вафот этди дея хабар бермоқда Наманган шахар Хокимятиниг матбуот хизмати.
Бурҳонжон Усмоновнинг кичик синглиси бўлган Азизахон Усмонова Наманган шаҳри, Тўрақўрғон кўчасида истиқомат қилган. 4 қиз, икки ўғилнинг онаси, собиқ тиббиёт ходими бўлган ая 84 ёшида оламдан ўтди.
Наманган шаҳридаги Яҳёхон тўра жоме масжидида жума намозидан сўнг жаноза ўқилди.
Наманган шаҳрида бўлиб ўтган дафн маросимида Алишер Усмоновнинг укаси Баҳодир Усмонов, сингиллари Гулбаҳор ва Саодат Усмоновалар иштирок этди.
Маълумот учун, ҳозирда Алишер Усмоновнинг кичик амакиси Носиржон Усмонов ҳаёт бўлиб, у киши ҳам Наманган шаҳрида яшайди.
Наманганда Алишер Усмоновнинг аммаси Азизахон Усмонова вафот этди
Тасодифий хабарлар
Янги Наманган туманида 380 млн сўм кредит маблағини ўзлаштирган шахслар аниқланди
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари камайиб боряпти
Журналист Ирина Матвиенко ўлим таҳдиди туфайли Ўзбекистонни тарк этди
Шайх ҳазратлари нега Ўзбекистондан чиқиб кетишга мажбур бўлган эди?
“Тинчгина бир-бирларингнинг соқолларингни олинглар”: Тошкентда ИИБ ходимлари фуқароларнинг соқолини мажбуран олдирди