2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилади. Бу 2021 йил учун давлат бюджети параметрларига киритилаётган ўзгартиришда белгиланмоқда.
8 июн куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида 2021 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қонунга ўзгартиш киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди ва қабул қилинди. Бу ҳақда палата матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳужжатда 2021-2022 ўқув йилидан бошлаб олий таълим муассасаларига давлат грантида қабул кўрсаткичлари 25 фоизга оширилиши, эҳтиёжманд оилалар қизларига ажратиладиган грантлар 2 баробарга кўпайтирилиб, улар сони 2 мингга етказилиши белгиланмоқда.
Шунингдек, қонун лойиҳасида олис ҳудудларда бирламчи ва ихтисослашган тиббий ёрдам кўрсатиш, эҳтиёжманд аҳоли учун скрининг ва даволаш тадбирларига хусусий шифохоналар жалб қилиш, уларга субсидия ажратишни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда. Бюджетдан қўшимча маблағлар ажратилиб, эндокрин касалликларни эрта аниқлаш ва даволаш мақсадида муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш белгиланмоқда.
Манбага кўра, бюджетга киритилаётган ўзгаришлар оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ташаббусларини молиявий қўллаб-қувватлаш, ички йўллар ва ичимлик суви таъминотини яхшилашга хизмат қилади.
Тасодифий хабарлар
Хушхабар! Фарғонада коронавирусга чалинган сўнгги бемор ҳам соғайди
Дин ишлари бўйича қўмита Умрадан фойда кўрмаслигини айтиб, блогерларга насиҳат қилди
Ўзбекистон AРМИ-2021да кучли учликка кирди
Наманганда қулоқчин тақиб юрган йигитни поезд уриб кетди
Ниҳоят, давлат ташкилотларида уруғ-аймоғчиликни йўқотиш учун қонун ишлаб чиқилди