Xabar.uz нинг хабар беришича Наманган вилояти ИИБ ЙХХБ ЙПХ инспектори А.Р.га қўлга тушди. У автомашинасини суғурта полисисиз бошқариб кетаётган Р.С.ни «ушлаб», унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирмаслик эвазига пул талаб қилган. Инспектор келишилган пулни (икки юз етмиш минг сўм) бевосита ўзи эмас, фуқаро А. О. орқали олаётган пайтда Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан ушланади.
Мазкур ҳолат юзасидан ЙПХ инспектори А.Р.га нисбатан ЖКнинг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Чирчиқ давлат педагогика институтидаги факультет 14 кунлик карантинга ёпилди
Наманганда яна 26 кишида коронавирус инфекцияси аниқланди
“Omicron” учун янги вакцина ишлаб чиқарилади
“Сиз тераётган рақам хизмат доирасида” ёхуд мобил телефон одоблари
Сингапур ва Жанубий Корея Ўзбекистонга инсонпарварлик ёрдами юборди