Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги суратлари тарқалган.
Ушбу хабар юзасидан Қашқадарё вилояти Бандлик бош бошқармаси Давлат меҳнат инспексияси томонидан ўрганиш олиб борган. Тиббиёт бирлашмаси ходимлари бошқа ҳудуддаги ободонлаштириш ишларига мажбурий тарзда жалб этилганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат бўйича Косон тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 51-моддаси 1-қисмига асосан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 (эллик) баробари миқдорида жарима солинди.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонда ядровий фалокат юз берган тақдирда халққа товон тўланади
Namangan shahridagi «Chorsu» bozorida yong‘in kelib chiqdi
Покистонда жангарилар фонд биржасига ҳужум уюштирди
Ўзбекистонга янги телефон олиб кириш енгиллашмоқда
Юлдуз Усмонова Олий судда ҳам шоирга ютқазди