Фарғонада карантин қоидаларини бузиб, маст ҳолда нотаниш аёлга шилқимлик қилган ва ИИБ ходимининг қонуний талабига бўйсунмаган фуқаро 15 суткага қамалди. Бу ҳақда «Дарё»га Фарғона вилоят маъмурий суди судьяси Улуғбек Аҳмедов маълум қилди.
Жорий йил 15 апрель куни тахминан соат 19:30 атрофида Фарғона шаҳар Абдураҳмон Жомий кўчасида 35 ёшли фуқаро Т.Д. спиртли ичимлик истеъмол қилган ҳолда ўзига нотаниш бўлган аёлга шилқимлик қилиб, ҳеч бир сабабсиз уятли сўзлар билан ҳақорат қилган.
Шунингдек, фуқароларнинг тинчлигини бузиб, бақир-чақир қилиб турган вақтида унинг тинчланишини ва ниқоб тақиб олишини сўраган ИИБ ходимининг қонуний талабини бажармаган.
Қоидабузарлик бўйича Т.Д.га нисбатан маъмурий баённома расмийлаштрилиб, судга оширилган.
Фарғона шаҳар маъмурий судининг 2020 йил 16 апрелдаги қарорига кўра, ҳуқуқбузар Т.Д. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддаси 1-қисми (Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш), 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатларини содир қилганликда айбланиб, 15 сутка маъмурий қамоқ билан жазоланган.
Тасодифий хабарлар
Намангандаги «заправка»да йирик ёнғин содир бўлди
Долларнинг расмий курси 11 500 сўмдан ошди
Ўзбекистонда “Бинанcе” крипто-биржаси расман иш бошлади
Ўзбекистонга Испаниядан иккита «Afrosiyob» поезди олиб келинди
Кореяга кета олмаётганлар масаласида расмий изоҳ берилди