Ўзбекистонда аҳолининг ўртача умр кўриш давомийлиги 2025 йилда 75,4 ёшни ташкил этди. Бу ҳақда Миллий статистика қўмитаси маълум қилди.
Статистикага кўра, мустақилликнинг илк йилларида Ўзбекистонда ўртача умр кўриш давомийлиги 66,4 ёш бўлган. Кейинги йилларда бу кўрсаткич босқичма-босқич ўсиб, 2000 йилда 70,8 ёшга, 2010 йилда 73 ёшга, 2015 йилда эса 73,6 ёшга етган.
2020 йилда пандемия даврида ўртача умр кўриш давомийлиги 73,4 ёшни ташкил этган бўлса, кейинги йилларда яна ўсиш кузатилди. Хусусан, 2024 йилда бу кўрсаткич 75,1 ёшга, 2025 йилда эса 75,4 ёшга етди.
Мутахассислар умр кўриш давомийлигининг ошишини соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотлар, тиббий хизматлар сифати ва қамровининг кенгайиши, профилактик тадбирларнинг кучайтирилиши ҳамда аҳолининг турмуш шароити яхшиланиб бораётгани билан изоҳлайди.
Ўртача умр кўриш давомийлиги мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ва соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини акс эттирувчи муҳим демографик кўрсаткичлардан бири ҳисобланади.
Тасодифий хабарлар
"Даҳшатли фалокат" видеолавҳасига изоҳ берилди (ВИДЕО)
Вилоят ҳокими Россиядаги меҳнат мигрантлари ҳузурида
Энди туркманистонликлар АҚШ визаси учун гаров пули тўлайди
Тўйларни 30 кишилик тартибда ўтказиш доимий сақлаб қолиниши мумкин
"ELSE TEA" ва "JESCO" савдо белгилари Коронавирусга қарши кураш хайрия ишларига 1 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирганини маълум қилган эди. Ушбу режа тўлиқ бажарилиб янги хайрия режаси 1 миллиард 385 миллион сўм этиб режалаштирилди