Кенг кўламли ядро можаросида 360 миллион киши портлаш оқибатида ҳалок бўлиши мумкин, бироқ яна 5 миллиардга яқин инсон глобал экологик фожиа қурбони бўлиш эҳтимоли бор. Бу ҳақдаги тадқиқотни “News mail” эълон қилди.
Маълум қилинишича, ядро портлашлари оқибатида ҳавога чиқарилган 165 миллион тоннадан ортиқ қора тутун Ер атмосферасида тарқалади ва бу “ядро қиши” деб аталадиган хавфли иқлим ўзгаришига олиб келади. Қуёш нури камаяди, ҳаво ҳарорати кескин пасаяди, оқибатда қишлоқ хўжалиги бутунлай издан чиқади, озиқ-овқат ишлаб чиқариш тўхтайди.
Олимларнинг фикрича, фақат Австралия ва Янги Зеландия географик изоляцияси, барқарор иқлими ва океан оқимлари билан ҳимояланганлиги сабабли релятив хавфсиз ҳудуд бўлиб қолиши мумкин. Бу давлатларда қишлоқ хўжалигини сақлаб қолиш ва узоқ муддатли яшаш имконияти юқорироқ бўлади. Бошқа барча мамлакатлар эса жиддий озиқ-овқат танқислигига дуч келади. Омон қолган инсонлар экстремал ҳаёт шароитларига мослашишга мажбур бўлади – ер остида яшаш, чекланган усуллар билан озиқ-овқат топиш ва кун кечиришга ўтишади.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонга ўлат хавф соляптими? Қўмита маълумот берди
Байден Украинани Путинга бериб юбормоқчи, аммо мен бундай қилмайман — Дональд Трамп
«Док-1 Макс» иши бўйича суд якунида кимга қандай ҳукм ўқилди?
Термизлик эркак мактаб ўқувчисини икки марта зўрлаган. Бу иш «тинчитиб» юборилгани айтилмоқда
Наманганда ҳайдовчига электрошокер қўлланди. ЙҲХБ ходимининг бу ҳаракати қонунга зид