АҚШ ва Эрон нималарга келишиб олди?

АҚШ ва Эрон нималарга келишиб олди?

CNN нашри АҚШ ва Эрон ўртасида тузилгани айтилган, “Исломобод меморандуми” деб номланган 14 банддан иборат ўзаро англашув меморандумининг тўлиқ матнини эълон қилинди.


Ҳужжат Ҳормуз бўғозини халқаро савдо учун очиш, Эронга қарши нефть ва молиявий санкцияларни босқичма-босқич бекор қилиш ҳамда Эрон ядровий дастури бўйича бўлажак музокаралар доирасини белгилаб беради.

Меморандумнинг 14 банди қуйидагича:

  1. АҚШ, Эрон Ислом Республикаси ва уларнинг мазкур можародаги иттифоқчилари барча фронтларда, жумладан Ливанда ҳам ҳарбий ҳаракатларни зудлик билан ва доимий тўхтатиш мақсадида ушбу ўзаро англашув меморандумини имзолайди. Томонлар бир-бирига қарши ҳарбий ҳаракатлар бошламаслик, куч ишлатиш ёки куч ишлатиш билан таҳдид қилмаслик, шунингдек Ливаннинг ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетини таъминлаш мажбуриятини олади.
  2. АҚШ ва Эрон бир-бирининг суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилиш ҳамда ички ишларига аралашмаслик мажбуриятини олади.
  3. Томонлар якуний келишув бўйича музокараларни кўпи билан 60 кун ичида якунлашга келишади. Муддат ўзаро келишув асосида узайтирилиши мумкин.
  4. Имзоланган заҳоти АҚШ Эрон атрофидаги денгиз блокадасини бекор қилишни бошлайди ва 30 кун ичида тўлиқ тугатади. Шу даврда кемалар қатнови урушдан олдинги даражага қайтарилади. Шунингдек, АҚШ якуний келишувдан кейин 30 кун ичида Эронга яқин ҳудудлардан ўз кучларини чиқаради.
  5. Эрон Форс кўрфази ва Уммон денгизи орқали савдо кемаларининг хавфсиз ва божсиз ҳаракатланишини таъминлайди. Бу тартиб 60 кун амал қилади. Миналардан тозалаш ва тўсиқларни бартараф этиш ишларидан кейин 30 кун ичида тўлиқ нормаллашув таъминланади.
  6. АҚШ минтақавий ҳамкорлар билан биргаликда Эронни тиклаш ва иқтисодий ривожлантириш учун камида 300 миллиард долларлик молиявий режа ишлаб чиқиш мажбуриятини олади.
  7. АҚШ Эронга қарши барча санкцияларни, жумладан БМТ, МАГАТЭ ва ўзининг бирламчи ҳамда иккиламчи чекловларини босқичма-босқич бекор қилади. Эрон эса ядровий қурол яратишга интилмаслигини тасдиқлайди.
  8. Бойитилган ядровий материаллар масаласи МАГАТЭ назорати остида ҳал қилинади.
  9. Якуний келишув имзолангунга қадар томонлар мавжуд ҳолатни сақлаб қолади: Эрон ядровий дастурини ўзгартирмайди, АҚШ эса янги санкциялар жорий этмайди ва ҳарбий иштирокини кучайтирмайди.
  10. АҚШ санкциялар тўлиқ бекор қилингунга қадар Эрон нефти экспорти ва молиявий операциялар учун истиснолар тақдим этади.
  11. АҚШ Эроннинг музлатилган ва чекланган активларини очиш мажбуриятини олади.
  12. Томонлар келишув бажарилишини назорат қилиш бўйича махсус механизм яратади.
  13. Асосий бандларни амалга ошириш бошланганидан кейин томонлар якуний келишувнинг қолган қоидалари бўйича музокараларга киришади.
  14. Якуний келишув БМТ Хавфсизлик Кенгашининг мажбурий резолюцияси билан тасдиқланади.


Теглар:
×