Малайзияда одам савдоси қурбонига айланган Ўзбекистон фуқароси ватанга қайтарилди.
Малайзияга ишга бориб, одам савдоси қурбонига айланган 24 ёшли ўзбекистонлик Н.Э.га ватанга қайтишида Ўзбекистон элчихонаси ходимлари томонидан амалий ёрдам кўрсатилди. Фуқаро малайзиялик иш берувчи томонидан унинг фуқаролик паспорти олиб қўйилгани, маоши тўланмагани ҳамда унга нисбатан жисмоний босим ўтказилаётгани тўғрисида дипломатик ваколатхонага мурожаат қилган.
Унинг қонуний ҳақ-ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида элчихона саъй-ҳаракатлари натижасида Н.Э.нинг хорижга чиқиш паспорти иш берувчидан қайтариб олинди. Малайзия ҳуқуқ-тартибот органлари фуқаро Н.Э.нинг шикоят аризаси асосида иш берувчига нисбатан жиноий иш қўзғатди. Маҳаллий суд томонидан фуқаронинг кўрсатмалари олиниб, унга Ўзбекистонга қайтишига рухсат берилди.
Мамлакат дипломатик ваколатхонаси вакиллари ва Малайзия Ички ишлар вазирлиги Миграция департаменти вакиллари кўмагида Н.Э. Куала-Лумпурдан Тошкентга қайтарилди.
Тасодифий хабарлар
Прокурорлар пора билан ушланди
“Ҳокимликларнинг ваколат ва имкониятлари кенгайтирилади” – Шавкат Мирзиёев
ЖЧ-2022. Аргентина финалда! Хорватия йирик ҳисобда мағлуб этилди
Шавкат Мирзиёев мактаблар аҳволи ва ўқитувчилар малакасини танқид қилди
Наманганда Санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг мансабдор шахсларига жиноий иш очилди