Тез тиббий ёрдам хизматидаги лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик кўринишларга асло тоқат қилиб бўлмайди
2019-08-11 20:38 2 077
Тез тиббий ёрдам хизматидаги лоқайдлик, сансоларлик ва масъулиятсизлик кўринишларга асло тоқат қилиб бўлмайди Инсон саломатлигини сақлаш ва бемор ҳаётини муҳофаза қилиш тез тиббий ёрдам тизимининг энг муҳим вазифаси ҳисобланади. Шу боис ҳам шошилинч тиббий ёрдам тизими фаолиятини такомиллаштириш масаласига устувор аҳамият берилмоқда. Кейинги йилларда қабул қилинган Президент Фармонлари ва қарорларида бу йўналишдаги долзарб вазифалар белгилаб берилган. Наманганда мазкур ҳужжатлардаги вазифалар ижросига изчил киришилган. Аввало, тез тиббий ёрдам тизими автопарки янгиланди. 123 та энг замонавий санитар автомашиналари олинди. Тез тиббий ёрдам бригадалари кўпайтирилди. Дори-дармон таъминоти эса кескин оширилди. Тез тиббий ёрдам хизматининг ҳар бир чақирувига аввал дори-дармон учун 625 сўм маблағ ажратилган бўлса, ҳозир бу миқдор саккиз баробарга ортиб, 5000 сўмни ташкил этди. Шундай бўлсада, айрим мутасаддиларнинг бепарволиги, баъзи ходимларнинг эътиборсизлиги, энг ачинарлиси сансоларлик каби салбий ҳолатлар учраб турибди. Яқинда, аниқроғи — шу йил 4 август куни вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ишчи гуруҳи томонидан Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Наманган филиали тез тиббий ёрдам марказий бўлими ва ҳудудлардаги шаҳобчаларда ўтказилган тезкор ўрганишда бу яққол исботини топди. РШТЁИМ Наманган филилали раҳбарияти томонидан назорат бўшаштириб юборилганлиги оқибатида Наманган шаҳри аҳолисига хизмат кўрсатишда бир қатор камчилик ва нуқсонларга йўл қўйилмоқда. Жумладан, Наманган шаҳар тез тиббий ёрдам марказий бўлими иши қониқарли эмас, туну кун навбатчилик қиладиган диспетчерлар сони кам, телефон тармоғи ҳам меъёрдагидан оз, чақирувларни қайд қилишда камчиликлар мавжуд. Бошқарма бошлиғининг шахсан раҳбарлигида марказий тез тиббий ёрдам бўлими, “Ирвадон”, “Мингчинор”, “Давлатобод”, “Лола”, “Сумалак” шаҳобчаларида ўтказилган ўрганишлар давомида бир қатор камчиликлар ўрнида бартараф этилиб, мутасаддиларга ечимини кутаётган муаммоларни зудлик билан хал этиш бўйича топшириқлар берилди. Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказининг вилоят филиали тез тиббий ёрдам бўлими фаолиятини қисқа ўрганиш пайтида фош этилган қатор салбий ҳолатлар вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасининг 6 август куни бўлиб ўтган кенгайтирилган тиббиёт ҳайъати йиғилишида атрофлича муҳокама этилди. РШТЁИМ Наманган филиали раҳбариятидан, тез тиббий ёрдам бўлими ва унинг шаҳобчалари мутасаддиларидан йўл қўйилган камчиликлар юзасидан изоҳ сўралди. Ҳайъат йиғилиши қарорига кўра, РШТЁИМ Наманган филиали директори Р.Юнусовга ўн кун муддат ичида аниқланган камчиликлар бўйича қайта мониторинг қилиш ва бир ой муддатда уларни бартараф этилганлигини ҳақида муҳокама йиғилиши ўтказиш топширилди. Шунингдек, фаолиятни тубдан такомиллаштириш билан боғлиқ вазифалар юкланди. Диспетчерлик хизмати ишини яхшилаш, айниқса, чақирувларни қабул қилиш ва тез тиббий ёрдам бригадаларига етказишни таъминловчи замонавий алоқа тизимини ишга солиш, интеграциялашувда интернет алоқасини ўрнатиш, тиббиёт ходимлари муомала маданиятини юксалтириш зарурлиги уқтирилди. Масъулиятсизлиги оқибатида хизмат вазифасини етарли даражада бажармаган ходимларга нисбатан интизомий жазо чоралари кўрилди. Хусусан, 3 нафар соғлиқни сақлаш ходими вазифасидан озод этилди. 30 нафардан ортиқ тиббиёт ходимга интизомий жазо чоралари қўлланилди. Умид қиламизки, бу тез ёрдам хизмати тизими ходимлари учун сабоқ бўлади.
Тасодифий хабарлар
«Оригинал протоколга ҳеч нарса ёзилмасин». Яшнобод ҳокимлиги ходими округ раисларига ноқонуний кўрсатма берган
"Zo'r TV"да танқидларга учраган "Севги изтироби" сериали яна қайта намойиш этилади
Мэйвезер Ҳабиб учун катта спортга қайтдими? Енгилмаслар жанги санаси эълон қилинди
Зангиотада жиноят содир этиб қидирувда бўлган шахс Наманганда ушланди
Россияга жўнатаман деб, 700 кишини алдаган компания директори ҳибсга олинди