Америка Қўшма Штатларида Венесуэла Президенти Николас Мадуро ва унинг рафиқаси Силия Флоресга оид иш бўйича иккинчи суд мажлиси Нью-Йорк шаҳрида ўтказилди. Бу ҳақда CNN хабар берди.
Мажлис давомида прокурорлар Мадуро ва унинг турмуш ўртоғини “Венесуэла бойликларини талон-торож қилишда” айблаб, суддан уларнинг суд харажатларини давлат ҳисобидан қоплашга рухсат бермасликни сўраган. Ҳимоя томони эса Президент ва унинг рафиқаси адвокат хизматларини ўзлари тўлай олмаслигини, АҚШ эса бу орқали уларнинг ҳуқуқларини бузаётганини таъкидлаган.
Ишни кўраётган федерал судья Элвин Хеллерстайн бу масала бўйича тез орада қарор чиқаришини айтган, аммо фақат тўлов муаммоси сабаб ишни тўхтатмаслигини ҳам билдирган.
26 март кунги мажлисда Мадуро АҚШ ҳукумати уни “наркотерроризм” бўйича айбловлардан ҳимояланишига тўсқинлик қилаётганини айтиб, ишни ёпишни сўраган.
Вашингтон ва Венесуэланинг янги ҳукумати
Жорий йил бошида АҚШ Венесуэлада ҳарбий операция ўтказди. Мамлакат президенти Николас Мадуро 3 январь куни Каракасда Америка махсус кучлари томонидан қўлга олинди ва АҚШга олиб кетилди. Шундан сўнг, президент вазифасини илгари вице-президент лавозимида ишлаган Делси Родригес бажара бошлади. У Вашингтон босими остида сиёсий маҳбусларни қамоқхоналардан озод қилишга киришди. Родригес, шунингдек, фойдали қазилмалар тўғрисидаги қонунларни ўзгартириб, Венесуэланинг нефть секторини хорижий инвестициялар учун очиб берди. 24 февраль куни Трамп АҚШ ўзининг "янги дўсти ва ҳамкори" Венесуэладан тахминан 89 миллион баррель нефть олганини эълон қилди.
27 февраль куни Родригес Трампни ўз мамлакатига қўйилган санкцияларни бекор қилишга ва Венесуэла нефти блокадасини тўхтатишга чақирди. У Мадуро ағдарилганига қарамай, мамлакатларни бир-бирига "дўстона" деб ҳисоблашини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, Каракасдаги ҳукумат Вашингтон билан "ҳамкорликнинг янги кун тартибини очишга" интилмоқда.
АҚШ Давлат департаменти 5 март куни Венесуэланинг муваққат ҳокимияти билан дипломатик муносабатларни тиклаш бўйича келишувга эришилганини эълон қилди. Марко Рубио бошчилигидаги идора Қўшма Штатлар Венесуэла халқига "тинч йўл билан демократик сайланган ҳукуматга ўтиш учун шароит яратувчи босқичма-босқич жараён" доирасида ёрдам беришда давом этишига ваъда берди.
Тасодифий хабарлар
Зинедин Зидан: «Ла Лигада ҳеч қачон олдиндан нима бўлишини айта олмайсиз»
Арманистон ҳеч қандай шартларсиз Туркия билан чегарани очмоқчи
Наманганда 100 минг сўм эвазига болалар ётоқхонаси фохишахонага айлантирилди
ДХХ Наманганда “Калашников” автоматини сотаётган шахсни ушлади
O‘zbekiston banklari ikki oy ichida 235 mln dollar naqd valyuta sotdi