Жорий йилнинг 10 март куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқароси Нилуфар Комилова ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонасига таяниб, “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Мавжуд маълумотларга кўра, ҳодиса Нью-Йорк шаҳри Транспорт департаментига қарашли юк автомобили иштирокида содир бўлган.
Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси марҳуманинг қариндошлари билан доимий алоқада бўлиб, зарур консуллик-ҳуқуқий ёрдам кўрсатмоқда.
“Дипломатик ваколатхона Нилуфар Комилованинг яқинлари ва қариндошларига оғир йўқотиш муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди”, дейилади хабарда.
Тасодифий хабарлар
“Сўнгги огоҳлантириш”. Президент раҳбарларга 2 ҳафта муҳлат берди
Ўзбекистон аҳолиси жуда кучли иссиқдан огоҳлантирилди
Россияда миграция соҳасидаги қонунбузарликлар учун жавобгарлик кучаймоқда
«Ҳеч кимни бошига бунақа кун солмасин» – «Браво»даги Отабек концертдан бир кун аввал отасидан айрилгани ҳақида
Қозоғистонда фолбинларга талаб кескин ошиб кетди