Яқинлашиб келаётган Рамазон ойида Ўзбекистондаги деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ўтказилади. Бу ҳақда бугун, 13 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев ўз раислигида ўтаётган тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш бўйича асосий вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда мутасаддиларга топшириқ берди.
Қайд этилишича, иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Тармоқ бозорлари ва меҳнат унумдорлиги маркази инфляция бўйича ички ва ташқи хатарларни олдиндан аниқлаб, уларга амалий ечим топиш масаласи билан шуғулланиши белгиланган.
Вазирликнинг ҳудудий бошқармаларида марказнинг 2 нафардан вакили бўлади. Марказ ҳар ҳафтада туман ва шаҳардаги бозорларни таҳлил қилиб, қайси маҳсулотга ҳозир қанча эҳтиёж борлиги, бир ой, уч ой, бир йилдан кейин талаб қандай ўзгаришини прогноз қилади.
Мавжуд қувватлар ва омборлардаги маҳсулотлар талабни қанчага қоплаши, етишмаган қисмини ниманинг ҳисобидан таъминлаши бўйича ҳар чоракда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари баланси шакллантирилади.
“Кейинги ҳафтадан муборак Рамазон ойи бошланади. Саховат, меҳр-оқибат ва шукроналик рамзи бўлган ушбу муқаддас кунларда ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлаш ҳар қачонгидан ҳам муҳим”, дейди давлат раҳбари.
Шунингдек, Президент деҳқон бозорлари ва йирик савдо комплексларида арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаларини бошлаш бўйича топшириқ берган.
Йиғилишда тармоқ ва ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланган.
Тасодифий хабарлар
Жиноятчи амалдорлар 4 йилда давлат ва жамиятга 3,5 трлн сўм зарар етказган
Пойтахт ИИББ тизимида тўрт мансабдор лавозимидан озод этилди
Шавкат Мирзиёев бугун Қашқадарёга ташриф буюради
Ўзбекистонда айрим транспорт воситаларини олиб кириш учун акциз солиғи ставкалари бекор қилинади
Миллионернинг яна бир даҳшатли жинояти фош этилди