“Формула-1” бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер эндиликда доимий равишда ётоқда ётмайди. У ҳозирда ҳамширалар ёрдамида уйида ногиронлар аравачасида ҳаракатлана олади. Бу ҳақда “Daily Mail” хабар берди.
Маълумки, 2013 йил декабрь ойида Шумахер Альп тоғларида чанғи учиш пайтида бош миясига оғир жароҳат олган ва комага тушиб қолган эди. 2021 йилда Netflix платформасида намойиш этилган ҳужжатли фильмда унинг рафиқаси ва ўғли афсонавий спортчи мустақил ҳаракатлана олмаслиги ҳамда атрофдагилар билан тўлиқ мулоқот қила олмаслигини маълум қилган.
Нашрнинг ёзишича, ҳозирда Шумахер ҳамширалар ёрдамида уйида ногиронлар аравачасида ҳаракатлана олади.
Айни пайтда у Майорка оролининг Лас-Брисас ҳудудидаги улкан қасрда парваришланмоқда.
Хабарларга кўра, Шумахер уйига жуда кам сонли меҳмонлар кириши мумкин бўлиб, улар орасида Феррари жамоасининг собиқ раҳбари Жан Тодт ҳам бор.
Ўтган йили Тодт Шумахерни тез-тез кўриб туришини, унга нисбатан жуда илиқ муносабатда эканини ва улар ўртасидаги алоқалар анча шахсий тус олганини тан олган эди.
2025 йил март ойида RTL журналисти Феликс Горнер Шумахернинг аҳволи ёмонлашгани, у сўзлашни тўхтатгани ҳақида хабар берган эди. Шунингдек, у спортчининг атрофидаги одамлар доираси тахминан 20 кишидан иборат эканини айтган.
Тасодифий хабарлар
Расман! Самвел Бабаян "Навбаҳор"да
Ўзбекистонликларга биржада криптовалюта сотиб олишга рухсат берилди. Шартлар қандай?
Президент ўзини банд қилган аҳолига енгилликлар бериш, интернет орқали хизмат кўрсатишни ривожлантиришга топшириқ берди
15 ёшли қиз билан жинсий алоқага кирган 3 эркак муддатидан олдин озод қилинди
Мигрантлар билиши керак бўлган муҳим 5 қоида