Саудия Арабистонининг “Ал-Наср” футбол клуби жамоанинг португалиялик ҳужумчиси, мегаюлдуз Криштиану Роналду билан хайрлашиш ниятида. Бу ҳақда “Marca” нашри хабар берди.
Нашрга кўра, бугун, 29 май куни клуб матбуот анжумани ўтказади ва унда таркиб ҳамда маъмурият даражасидаги кўплаб ўзгаришлар эълон қилинади.
Маълумот учун, “Ал-Наср” Саудия Арабистони чемпионатининг якуний жадвалида 70 очко билан учинчи ўринни эгаллади. Чемпион бўлган “Ал-Иттиҳод” билан фарқ 13 очкони ташкил этди. Криштиану Роналду эса 25 та гол билан мусобақанинг энг яхши тўпурарига айланди.
40 ёшли португалиялик футболчи 2023 йилдан бери саудиялик клуб шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Унинг шартномаси шу ёзда якунига етади.
Тасодифий хабарлар
ҲАМАС ядро қуроллари жойлашган Исроил базасига зарба берган – NYT
Samarqandda yuzlab it va mushuklarni zaharlab o‘ldirgan mansabdor shaxslar egallab turgan lavozimlaridan ozod etildi
Ўзбекистонда доллар курси нега тез кўтарилмоқда?
Ўрта ер денгизида гигант ҳайвон топилди.
400 га яқин Марказий Осиё муҳожирлари 40 йилга Россиядан "депорт" қилинди