Туркиядаги болалар уйига жойлаштирилган вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” хабар берди.
Маълум бўлишича, болакайнинг онаси уни Туркиядаги маҳаллий шифохоналардан бирида дунёга келтирган. Бироқ, она кўп ўтмай касаллик туфайли вафот этган. Шундан сўнг, чақалоқ бир неча йил давомида суриялик ва ўзбекистонлик аёллар томонидан парвариш қилинган.
Бир муддат вақт ўтгандан кейин ота-она қармоғисиз қолган бола холасига топширилган. Аммо боланинг туғилганлик бўйича ҳеч қандай ҳужжати бўлмагани сабабли вояга етмаган фуқаро сифатида давлат томонидан мажбурий равишда Истанбул шаҳрида жойлашган болалар уйига жойлаштирилган.
Опасининг ўғлини васий сифатида ўз қармоғига олиш талаби вояга етмаган фуқарога оид ҳужжатларнинг йўқлиги сабабли болалар уйи маъмурияти томонидан рад этилган.
Бош консулхона ва элчихона томонидан тегишли давлат идоралари билан олиб борилган қатор музокаралар давомида адвокатлар жалб қилинган ҳолда Туркия суди томонидан боланинг холаси қармоғига ўтказиш бўйича қарор чиқарилишига эришилган.
Муаммоли вазиятлар ҳал этилгандан сўнг, бола ва холаси учун Ўзбекитонга қайтиш гувоҳномаси Бош консулхона томонидан расмийлаштириб берилган ва улар Ўзбекистонга қайтарилган.
Тасодифий хабарлар
Наманганда фуқаро молхонанинг ҳидига чидолмай қўшнисини пичоқлади
Тезкор! Талабалар контракт пулини 4 га бўлиб тўлаши мумкин
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Янги йил билан табриклади
Тарбияловчи сўккан бола унинг жияни бўлиб чиқди
Ёшлар вилоят прокурорига қандай мурожат билан чиқишди?