Бугун, 24 июль куни Россиянинг Амур вилоятида йўловчи ташувчи An-24 самолёти самода алоқага чиқмай йўқолиб қолди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
“Angara” авиакомпаниясига тегишли самолёт Хабаровск–Благовешенск–Тинда йўналиши бўйича парвоз қилаётган эди. Унинг бортида 40 нафар йўловчи, жумладан 2 нафар бола, шунингдек 6 нафар экипаж аъзоси бўлган.
ОАВга кўра, самолёт Тинда шаҳри аэропорти яқинидаги назорат нуқтасида алоқага чиқмаган ва йўқолиб қолган. Айни вақтда қутқарувчилар Тинда туманига йўл олган ва An-24 самолётини қидириш ишларини олиб бормоқда.
Ҳозирча бортнинг тақдири номаълум. Фавқулодда хизматлар ҳодиса ҳақида хабардор қилинган, тафсилотлар аниқлаштирилмоқда.
Тасодифий хабарлар
Эрдоған янги глобал таҳдид ҳақида гапирди
Макка ва Мадинага олиб борадиган вокзалда кучли ёнғин содир бўлди
Инсон ўлгач ижтимоий тармоқдаги аккаунти тақдири не кечади?
Мирзиёев Самарқанд саммитидан нималар кутаётганини айтди
Россияда мигрантлар тайёрлаган шўрвадан 350 киши заҳарланди