Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасалари битирувчиларининг якуний давлат аттестацияси тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи буйруғи давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, эндиликда якуний давлат аттестация синовидан ўта олмаган шахс кейинги ҳар бир ўқув йилида (3 йил давомида) ўз аризасига мувофиқ 2 мартагача имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга.
Олдинги тартиб бўйича битирувчи якуний давлат аттестацияси синовидан ўта олмаган тақдирда кейинги йилларда қайта топшириш ҳуқуқига эга эди. Ушбу ҳолат талаба учун бирмунча қийинчиликлар, хусусан унинг бир йиллик қимматли вақтини мақсадли сарфлай олмаслигига сабаб бўлиб келган.
Эндиликда талабалар томонидан қайта топшириш тўғрисидаги аризалар йиғилишига қараб бир ўқув йилда икки мартагача давлат имтиҳонларини қайта топшириш имконияти яратилди.
Тасодифий хабарлар
Қозоғистонда Ўзбекистон фуқароси яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди (видео)
Ўзбекистон ва Исроил ўртасида авиақатновлар тўхтатилди
«Навбаҳор» собиқ ходимига 500 минг доллар тўлаб бериши керак
Навоийдаги “Темирчи” олтин кони 67,7 млрд сўмга сотилди
Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка.Академик Толиб Мўминов 78 ёшида вафод этди