Қозоғистоннинг Оқмола вилоятида эски масжид биносида юзага келган газ портлашида икки нафар катта ёшдаги одам ва бир бола ҳалок бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар департаментига таяниб, “Tengrinews” хабар берди.
Нашрга кўра, 1978 йилда туғилган эркак вафот этган. Қутқарувчилар вайроналар остидан 1983 йилда туғилган аёл ва 2012 йилда туғилган боланинг жасадини ҳам топган. Тез ёрдам бригадаси 16 жабрланувчини Остона шаҳар шифохонасига етказган.
“Айни дамда қутқарувчилар вайроналарни тозалаш ишларини вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг 30 га яқин ходими ва 5 бирлик техникаси, шунингдек, тезкор қутқарув гуруҳи, тиббиёти маркази, психологлар, шаҳар кинология хизмати билан ҳамкорликда олиб бормоқда. Ёнғин сабабини аниқлаш учун ҳодиса жойида Оқмола вилояти ва Остона Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ўт ўчириш бўйича тадқиқот-синов бўлими ишламоқда”, дейилади хабарда.
Соат 11:37 даги маълумотларга кўра, Оқмола вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Элдос Рамазонов Қўрғалжин туманида содир бўлган воқеа жойига етиб борган. Маҳаллий ижроия органлари барча зарур ёрдамни кўрсатмоқда.
Тасодифий хабарлар
Наманганда Nexia пастликка тушиб кетди
Россияда бир суткада коронавирус беморлари 11,2 мингга кўпайди
Ўзбекистондан Россияга кетаётган юк машина Қозоғистонда ёниб кетди
Шавкатжон Абдураззоқов ўзини ёқиб юборган аёлнинг хонадонига борди
Россияда қулликда сақланган ўзбекистонлик аёллар иши Европа судида кўрилади