Олий таълим, фан ва инновациялар вазирининг тегишли буйруғи билан 2025-2026-ўқув йили учун хорижий ва нодавлат олий таълим муассасаларидан талабалар ўқишини республика давлат олий таълим муассасаларига кўчириш бўйича ўтказиладиган махсус синовлар бўйича ўтиш баллари тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, ушбу ўтиш баллари жорий йилда ҳам тизимида олий таълим муассасалари бўлган вазирлик ва идораларнинг таклифлари асосида шакллантирилган.

Унга кўра, энг юқори ўтиш балл ҳуқуқ соҳаси учун белгиланган бўлиб, у 165 баллни ташкил этади. Энг паст балл эса ветеринария соҳасида – 60 балл.
Тасодифий хабарлар
Ўзбекистонликлар ҳаётида 1 июлдан нималар ўзгарди?
«Инвестиция визаси» эгаларига 10 йиллик яшаш гувоҳномаси берилади
«Ҳар бир фикр ақл тарозисидан ўтиши керак...» ёҳуд Украина воқеаларига муносабат
Ўзбекистонга пул ўтказмалари кескин ошди
Туркманистон президентининг ўғли ҳоким бўлди