Ёлғон, тахминий, туҳмат ахборот тарқатишнинг “ҳаддини олган” “Озодлик” радиоси Фарғона вилоятида йўл ҳаракати ҳодисаси туфайли икки нафар ҳалок бўлган ва 2 нафар шифохонага тушган Данғара туманидаги мактаб директор ўринбосарлари фожеасини вилоят ҳокими Ш.Ғаниевга боғламоқчи бўлганлар. “Фарғона ҳокими Ш.Ғаниев тунги селекторга чақиртирган мактаб раҳбарлари аварияда ҳалок бўлди” сарлавҳали мақоласида шундай ёзади: “Гувоҳларнинг Озодликка айтишича, мактаб раҳбар муовинлари Фарғона вилояти ҳокимлигида соқол ва рўмол масаласида 30 сентябрга ўтар кечаси ўтказилган тунги мажлисда қатнашиш учун қарийб 90 километрлик масофага “Нексия 1” машинасида йўлга чиққан”. Мақолада ёзилишича, ҳайдовчи Қўқон шахрига кираверишда машинани чироқ устунига урган.
Фарғона вилояти ҳокимлиги йўл транспорт ҳодисасида ҳалок бўлганлар оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик билдиради. Жароҳат олганлар тезроқ соғайиб кетишини тилайди.
Фарғона вилояти хокимлиги Ахборот хизмати “Озодлик”нинг туҳматчи журналистлари иддао қилаётганидек, 30 сентябрга ўтар кечаси Фарғона вилоят ҳокимлигида ҳеч қандай селектор йиғилиши ўтмаганлигини, бошқа бирон бир сабаблар билан ҳам ҳеч ким, жумладан Данғара туманида автоҳалокатга учраган шахслар вилоят ҳокимлигига чақирилмаганини билдиради.
Бу Фарғона вилояти ҳокими Шухрат Ғаниевга, давлат бошқарув идораларига қарши ғаразли ниятда атайин уюштирилаётган, Ўзбекистонда ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқариш, фуқароларнинг норозилигини шакллантиришга қаратилган қабих режанинг амалий ижросидан бўлак нарса эмас.
Шу муносабат билан Фарғона вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати мамлакатимиз аҳолиси, интернет, ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларини бундай туҳмат ўйинларига ишонмасликка, уларга муносиб жавоб бериб халқимиз бирдамлигини мустаҳкамлашга чақиради.
Фарғона вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати
Тасодифий хабарлар
Судья баҳсга аралашди: Транспорт воситаларини ушлаб туриш асослари ва тартиби қандай?
Исроилдаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди
“Супер олтин тўп” қачон топширилиши айтилди
Ўзбекистонда саратонни 99 фоиз даволовчи дори яратилди
Миллий гвардия ва Ички ишлар ҳодимлари фуқароларга газ сепдими?