Россиянинг Волгоград вилоят суди илгари Қуръонни ёқиб юборганликда айбланган 20 ёшли вологдалик талаба Никита Журавелни “ватанга хиёнат” иши бўйича ҳукм қилди ва жиноятлар йиғиндисидан келиб чиқиб, уни салкам 14 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда кеча, 25 ноябрь куни Волгоград вилояти судлари матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Россия Жиноят кодексининг 275-моддаси (Давлатга хиёнат) билан айбланиб, Журавел 13 йил-у 6 ойга қаттиқ тартибли колонияга ҳукм қилинган. Шунингдек, унга диний маросимлар ўтказиладиган жойларда диндорларнинг ҳис-туйғуларини оммавий ҳақорат қилиш ва олдиндан тил бириктириб, бир гуруҳ шахслар билан безорилик содир этиш бўйича ҳам айбловлар қўйилган.
https://t.me/uzvideo/20478
Суд мажлисида Журавель ўз айбига иқрор бўлган. Йигит Қуръонни ёқиб юборгани учун узр сўраган, лекин хиёнат айбидан фарқли ўлароқ, безорилик бўйича айбловни тан олмаган. Октябрь ойида суд Журавелга хиёнат иши бўйича айблов хулосасини тасдиқлаганди.
Маълумот учун, Журавель 2023 йил 4 май куни Волгограддаги собор масжиди ёнида Қуръонни ёқиб юборган. Буни у Украина Қуролли кучларининг Ахборот ва психологик операциялар маркази назорати остидаги веб-сайтда улашган. 20 май куни эса Тергов қўмитаси Журавелнинг ҳибсга олинганини эълон қилган.
Россия Адлия вазири Константин Чуйченко 21 май куни Журавелни жазо муддатини асосан мусулмонлар яшайдиган минтақага ўташ учун юборишни тўғри деб билишини айтган.
Қуръоннинг ёқиб юборилиши Чеченистонда катта норозиликка сабаб бўлган. Грознийда кўп минг кишилик митинг бўлиб ўтди ва республика раҳбари Рамзан Қодиров Журавелнинг содир этган қилмишини даҳшатли иш деб атади. Тергов қўмитаси раҳбари Александр Бастрикиннинг қарори билан Журавелга қарши жиноий иш Чеченистондаги терговчиларга ўтказилди. Грозний масжидларининг жами 13 нафар имом-хатиби ишда жабрланувчи сифатида тан олинган.
Тасодифий хабарлар
Бу ишларни ўн кун ичида якунламасак, кейин кеч бўлади – Президент
«Самолётни қайтаришимни талаб қилишди». Шавкат Мирзиёев Суриядаги ўзбекистонликларни олиб келиш машаққатлари ҳақида гапирди
Алматидан Нур-Султонга парвоз қилаётган самолёт қулади (видео)
Тезкор: Қамчиқ довони вақтинча ёпилди
“Омикрон” болалар учун кўпроқ хавф туғдириши мумкин